Жамият
19 июль куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, “Yutong” русумли йўловчи автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 1972 йилда туғилган Ғ.К.ни уриб юборган.
“Тошшаҳартрансхизма” матбуот хизмати хабарида аниқлик киритилишича, автобус Бобур кўчаси бўйлаб Аэропорт кўпригидан Аския бозори чорраҳасига яқинлашган вақтда, йўлнинг қатнов қисмида пиёдалар учун белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётганида Ғ.К олдидан енгил автомашина чиқиши натижасида тўсатдан орқага ҳаракатлангани сабабли автобус уни уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида 16-сонли шаҳар шифохонасига олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ