Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча маблағ хайрия учун сарфлангани маълум бўлди

Сақлаш
22:15 / 20.07.2023 922 0

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 16 миллиард сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган.

Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш мақсадида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” ўқув курслари дарс хоналарига 11 дона смарт доска учун – 187 000 000 сўм сарфланган.

Шунингдек,

диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 2 393 163 130 сўм;

диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган 141 нафар талабаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва тўлов-шартномалари учун – 745 635 000 сўм;

масжидлар ва зиёратгоҳларнинг ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 130 000 000 сўм;

мамлакатда фаолият олиб бораётган 2119 нафар имом-хатибларнинг ҳар бирига бир марталик 5 000 000 сўмдан жами 10 595 000 000 сўм, 192 нафар отинойиларнинг ҳар бирига 3 000 000 сўмдан жами 576 000 000 сўм;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 195 915 000 сўм, шундан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 407 900 000 сўм;

турли хайрия тадбирлари учун – 216 000 000 сўм;

вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 70 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//