Жамият
Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов бошчилигидаги делегация Хитойга ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ташрифнинг иккинчи куни JAC Mators компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилган.
Ҳозирда вилоятда енгил автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетаётгани айтилган. Давлат раҳбари томонидан вилоят ҳокимлиги учун Қарши шаҳрида анъанавий ёки электрда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш топшириғи берилган.
Компания Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари орасида ўзига хос нуфузга эга. Компания автомобиллари жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларида экспорт қилинаётганлиги қайд этилган. Делегация компания раҳбарияти билан икки томонлама учрашувда мазкур инвестиция лойиҳаси келгусида вилоятнинг ташриф қоғози бўлишини таъкидлади. Компания раҳбарияти тез орада Қарши шаҳрига келиши кутилмоқда.
“Вилоятда энергия тежовчи, бошқаришга қулай ва ақлли машиналарни ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича музокаралар давом эттирилиб, ташриф давомида яна 2 та йирик авто ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ