Маданият
Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 19 июль куни 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий академик драма театри хабар берди.
Актёр Толиб Каримов 1940 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1961 йилда собиқ Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган. 1963 йилда ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган. У театр саҳнасида “Қутлуғ қон”, “Бой ила хизматчи”, “Шоҳ Эдип”, “Мирзо Улуғбек”, “Алишер Навоий”, “Соҳибқирон Темур”, “Етти фарёд”, “Бир кошона сири” каби юзлаб спектаклларда турли даражадаги ролларни ижро этган. Шунингдек, у «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатувларида ҳам кўплаб образларни гавдалантирган.
Актёр 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига, 1989 йил “Қутлуғ қон” спектаклидаги Тантибойвачча роли учун Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1997 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ