Ўзбек сўми дунёдаги энг заиф валюталар рейтингида 7-ўринни эгаллади

Сақлаш
21:42 / 19.07.2023 1180 0

“Forbes” нашри дунёдаги энг заиф валюталар ўнлигини эълон қилди. Рейтинг валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан нисбий қийматидан келиб чиққан ҳолда тузилган.

Спотнинг эътибор қаратишича, рейтингда биринчи Эрон риали эгаллади, яъни 1 доллар 42 273 Эрон риалини ташкил қилади. Кейинги ўринда Ветнам донги (1 доллар — 23 711 Ветнам донги) ва кучли учликни Лаос кипи (1 доллар — 19 072 Лаос кипи) якунлади.

Мазкур рейтингда ўзбек сўми (1 доллар — 11 608,3 сўм билан) еттинчи ўринни эгаллади.

Ўнталик рейтингда қуйидаги валюталар эгаллади:

4. Серра-Леоне леонеси ($1 — 17 665 леоне);

5. Индонезия рупияси ($1 — 14,993 рупия);

6. Ливан фунти ($1 — 14,986 фунт);

8.Гвинея франки ($1 — 8,583 франк);

9. Парагвай гуарани ($1 — 7249 гуаран);

10. Уганда шиллинги ($1 — 3669 шиллинг).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//