Жамият
Ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб директори ўқувчи қиз рўмол ўраб келгани сабаб уни ҳақоратли сўзлар билан сўккани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси воқеага муносабат билдирди. Унга кўра, ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган. Ўрганишлар давомида видеода акс этган ҳолат 2022 йил сентябрь ойида Мингбулоқ туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлгани аниқланган. Видео эса 2023 йил июль ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Ўрганиш якунига кўра, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
2021 йилда собиқ Халқ таълими вазирлиги ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда боришлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдириб, халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган мактабларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига кўра ўқувчилар белгиланган мактаб формасида келишлари шартлигини эслатганди.
Орадан кўп ўтмай халқ таълими вазири лавозимида ишлаган Шерзод Шерматов умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилган эди. Мулоқот давомида миллий қадриятларни инобатга олган ҳолда, қизларга истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилиши маълум қилинган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ