Жаҳон
17 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киритувчи қонунни имзолади. Унга асосан, давлат хизматчилари ўз фаолиятида қирғиз тилидан фойдаланиши мажбурий деб белгиланди.
Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, давлат тилини билиши ва уни ўз иш фаолиятида қўллаши шартлиги ҳақидаги талаб давлат хизматчилари реестрига киритилган барча лавозимлардаги раҳбар ва ходимларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий унвонга ва сержант мақомига эга барча ходимларига, прокурорлар ва судьяларга, мулкчилик туридан қатъи назар барча таълим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари каби фуқароларнинг 11 тоифасига нисбатан жорий этилади.
Шунингдек, қонун билан қирғиз тилидан фойдаланилиши мажбурий бўлган соҳалар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, давлат органлари, мулкчилик туридан қатъи назар барча корхона ва ташкилотлар, халқаро шартномалар, қонун ижодкорлиги ва ҳужжат алмашиш, географик номлар, товар ва хизматлар ҳақидаги ахборотлар кабиларда давлат тилидан фойдаланилиши шарт.
Ҳужжатга асосан, қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарнинг номи давлат тилига транслитерация қилиниши керак. Теле ва радио ташкилотлар ўз эфирининг камида 60 фоизи давлат тилида бўлишини таъминлаши зарур.
Шу билан бирга, қонунга асосан Қирғиз Республикасида рус тилининг расмий тил мақоми сақланиб қолган. Қирғизистон ҳудудида барча миллатлар вакилларининг ўз тилидан эркин фойдаланиш ҳуқуқи эътироф этилади, бу тилларнинг ривожланиши учун давлат томонидан шарт-шароит яратилиши кафолатланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ