Жамият
Бугун, 18 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида “Kompromatuzb иши” бўйича суд жараёнлари бошланди.
Дастлаб очиқ тарзда, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган процесс судланувчиларнинг илтимосига кўра, ёпиқ кўриладиган бўлди, деб ёзади “Кун”.
Жиноят иши доирасида:
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот котиби (собиқ) Сиёвуш Ҳошимов – Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан;
фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов – ЖКнинг 139 ва 165-моддалари билан;
Ҳуман.уз сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев – ЖКнинг 139, 165, 184 (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 243-моддалари билан;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаева – ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ва 165-моддаси билан айбланмоқда.
Жиноят иши ҳужжатларида жами 19 нафар жабрланувчи қайд этилган. Улар орасида собиқ бандлик вазири Нозим Ҳусанов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ директори Афзал Ирматов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам бор.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ