Жамият
Урганчда банк биносида пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 11 июль куни соат 11:07 да Урганч шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига Навоий кўчасида жойлашган “Халқ банк” филиалидан “ташвиш” сигнали келиб тушган.
Олинган хабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан банк биносига киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинган.
Банк филиалида хизмат вазифасини олиб бораётган “Қўриқлаш” бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда кўздан кечириш жараёнида пайқаб, тўхтатиб қолган ва ташвиш тугмаси орқали хабар берган. Ўз вақтида етиб келган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинган ушбу фуқаро Урганч шаҳрида яшовчи Х.А. экани аниқланган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
77827
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ