Тестга киришдан олдин нималарни билиш керак? 5 та муҳим саволга жавоб

Сақлаш
00:45 / 18.07.2023 1122 0

Саноқли кунлардан кейин абитуриентлар ОТМларга ўқишга кириш учун тест синовлари топширади. Тестга киришдан олдин нималарни билиш керак? Тест китобида нуқсон аниқланса нима қилиш керак? Жавоблар варағидаги бўялган жавобни ўзгартириш мумкинми? Жавобни белгилашда ручка ҳам аҳамиятлими? Қайси ҳолатларда тест учун балл берилмайди? “Шпаргалка” учун қандай жазо бор?

 

1. Тестга киришда ўзи билан қандай ҳужжатларни олиш керак?

 

Абитуриент тест куни бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан кириши керак.

 

Бунда абитуриент шахсни аниқлаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали текширилади.

 

2. Тест варақасида нуқсон бўлса (масалан, матн тўлиқ босилмаган, варақ тушиб қолган ва ҳ.к.) нима қилиш керак?

Абитуриент тест материалларида нуқсон аниқласа, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.

Назоратчи тест китобининг биринчи бетига “нуқсонли” деб ёзиб абитуриентга бошқа тест беради.

 

3. Жавобни белгилашда ручка ҳам аҳамиятлими?

 

Абитуриент қуйидагилар учун шахсан жавобгар:

 

  • жавобларни ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан ёзиш;
  •  
  • жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;
  •  
  • жавоблар варақасини тўғри тўлдириш;
  •  
  • тест китобини ва жавоблар варақасини ўз вақтида гуруҳ назоратчисига топшириш.

 

Абитуриент ҳар бир тестга фақат битта жавоб белгилаши шарт.

 

4. Қайси ҳолатларда тест учун балл берилмайди?

 

Жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас.

 

Қуйидаги ҳолатларда тест учун балл берилмайди:

 

– жавоблар варақасидаги “белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса;

 

– жавоблар варақасида доирача бўялмаса;

 

– икки ва ундан ортиқ доирача бўялса;

 

– доирача тўлиқ бўялмаса.

 

Абитуриент тест вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, тестдан чиққан абитуриент қайтадан тестга қўйилмайди.

 

Зарурат бўлганда тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш мумкин.

 

5. “Шпаргалка” учун қандай жазо бор?

 

Қуйидаги ҳолларда абитуриент тестдан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмайди:

  •  
  • тест ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
  •  
  • тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
  •  
  • тестда бир-бири билан гаплашса;
  •  
  • тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест китоби варағини йиртса;
  •  
  • тест учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
  •  
  • тестда видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

 

Оyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//