Жамият
Жазирама забтига олган шу кунларда чўмилиш ҳавзалари жуда гавжум. Ҳатто шаҳару туман марказларида ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фавворалар ҳовузларида ҳам болажонларни учратяпмиз.
Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада. Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова фаввораларда чўмилиш учун мўлжалланмаганини маълум қилди.
“Фавворалар — ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағишлаш мақсадида барпо этилади. Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди”, — дейди шифокор.
Бунинг оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Э), ичбуруғ, ич-терлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
“Қолаверса, бундай ҳавзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади.
Яна бир омил: фонтанлар — қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади”, — деб қўшимча қилган Дилором Турсунова.
Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеровируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон.
Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак.
Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этилади.
Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ