Жамият
Аввалроқ Шаҳрисабз шаҳрида эр хотинини боғлаб қўйиб, калтаклагани ва сочини кесиб ташлагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” МФЙда 2018 йилдан буён қонуний никоҳдан ўтиб яшаб келган, 1992 йилда туғилган фуқаро Ш.М. ва 1997 йилда туғилган фуқаро Й.С.лар ўртасида ўзаро оилавий келишмовчиликлар туфайли 2020 йилда содир бўлган.
Фуқаро Й.С. (аёл) юқоридаги ҳолат бўйича илгари ички ишлар органларига мурожаат этмаган.
Шуни таъкидлаш жоизки, эр-хотин Ш.М. ва Й.С. ўртасида 2022 йил июнь ойида ҳам жанжал бўлиб, мазкур ҳолат ЖИБ Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилиб, суднинг 2022 йил 26 июль кунидаги қарорига асосан, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва ва 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, жарима жазоси қўлланилган.
Ҳозирги кунда (алоҳида яшаётган) эр-хотин билан боғлиқ тарқалган видеоролик юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ