Жамият
Андижон вилояти Хўжаобод туманида 5 яшар болага итлар галаси ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат 9 июль куни Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 30 йиллиги” маҳалласида содир бўлган. Холасининг уйига меҳмонга борган 5 ёшли бола аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқиндихона ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтида итлар галаси ҳужумига учраган.
Маълумотларга кўра, болада ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаши оқибатида орттирилган жароҳатлар аниқланган.
Вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарлилиги айтилмоқда. У ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда. Даволаниш жараёнлари вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ