Бирламчи бозорга талаб юқори – олти ойда аҳолига ажратилган ипотека кредити қанчага етди?

Сақлаш
22:11 / 12.07.2023 1276 0

Марказий банк жорий йилнинг олти ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитларига оид маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, йилнинг биринчи ярмида жами 7 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. 2022-йилнинг олти ойида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 3,6 трлн сўмни ташкил этганди.

Хусусан, 2,03 трлн сўм миқдоридаги маблағлар банкларнинг ўз ҳисобидан, 3,9 трлн сўм асосий пул миқдори эса Молия вазирлиги ҳисобидан молиялаштирилган.

Қолган 1,08 трлн сўми Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилган. Ўтган даврда ипотека кредити олувчилар сони 31 699 тага етган. Шундан 71 фоизи 31−50 ёшдаги аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида 2,3 трлн сўм кредит ҳажми билан Тошкент етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Тошкент (601,8 млрд сўм) ҳамда Навоий (521,4 млрд сўм) вилоятлари турибди.

Шунингдек, кредитларнинг 57 фоизи бирламчи бозордаги уйлар харидига, қолган 43 фоизи эса иккиламчи бозордаги уйлар харидига ажратилган.

Бу даврда 11 386 та хотин-қизга 2,4 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган бўлиб, уларнинг улуши 36 фоизни ташкил этади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида аҳолига 3,3 трлн сўм ипотека кредити ажратилганди.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//