Спорт
Ўзбекистон миллий жамоаси ва Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда “Беларусский футбол” нашри хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Франция чемпионати вице-чемпиони “Ланс” клуби билан шартнома имзолаган. Француз клуби ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламаган. Лансликлар якунланган мавсум лигада “ПСЖ”дан (85) бир очко кам (84) жамғариб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олганди.
Ўзбекистон ёшлар жамоаси (У20) сафида Осиё чемпиони бўлган ва Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023 да иштирок этган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари европалик скаутлар томонидан кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ҳусанов жорий мавсум Минск клуби сафида 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ