Жамият
Самарқандда такси ҳайдовчиси болани итлар ҳамласидан қутқариб қолгани тўғрисидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Болани қутқариб қолган фуқаро тақдирланган. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилган, такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолган.
Ҳолат 8 июль куни содир бўлган, бироқ видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди ва тармоқ фойдаланувчилари ҳайдовчига миннатдорлик изоҳлари ёзди. Қайд этилишича, ўша куниёқ болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда унинг ҳолати яхши.
11 июль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган такси ҳайдовчиси, 23 ёшли Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорлик билдирган. Фирдавс Аҳмедовга эсдалик совғалари ҳам топширилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, болага ташланган итларнинг эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ