Маданият
Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева Бухорода 2025 йилда илк Биеннале бўлиб ўтишини маълум қилди.
Унга кўра, Бухорода Биенналени ўтказиш юқори мақсадлардан бири — Ўзбекистоннинг халқаро санъат ҳамжамиятига қўшилиши ҳамда унинг жаҳон миқёсида маданий-тарихий нуфузини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга. Биеннале ташкил этиш ва ўтказиш асносида маҳаллий ва хорижий усталар ҳамда ижодкорларнинг мулоқот қилиш имкониятлари яратилади. Бу эса мутахассислар ўртасида тажриба алмашишга, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик салоҳиятларини замонавий руҳда очиб беришга замин яратади.
“Олдимизда ушбу лойиҳани амалга ошириш вазифаси турибди. Ишонаман, Бухорода илк Биенналени ўтказиш халқаро ҳамжамият эътиборини қозонади ҳамда қадимий ва тарихий шаҳримизни мутахассис ва сайёҳлар томонидан янада кенгроқ кашф этилишига ёрдам беради”, — дейди Саида Мирзиёева.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55945
Жамият
51003
Жамият
//
Изоҳ йўқ