Жамият
Иссиқ ҳаво юрак-қон томир тизимига таъсир қилади, шунинг учун баъзи одамлар иссиқда бош оғриғидан азият чекади. Бу ҳақда невропатолог, тиббиёт фанлари доктори Василий Генералов маълум қилди.
Иссиқ ҳавода томирларда спазмлар ва бўшашиш юзага келади, деб тушунтиради шифокор. Шунингдек, томирлари заиф бўлган инсонларда ҳам бош оғриғи кузатилиши эҳтимоли юқори.
Қаҳва ёки чой ичиш иссиқ ҳавода қон томирларининг тонусини яхшилашга ёрдам беради. Невролог, бундан ташқари, томирлар учун кунига ўртача 15 дақиқадан кўп бўлмаган машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилган.
Кўп терлаш ҳам иссиқ ҳавода қон айланиш тизимига салбий таъсир кўрсатиши қўшимча қилинган. Сувсизланиш жараёнида эритроцитлар капиллярлардан ўтаётганда бир-бирига ёпишади, шунинг учун кислород алмашинуви секинлашади, тўқималарнинг гипоксияси пайдо бўлади. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун невропатолог етарли миқдорда сув ичишни маслаҳат берган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77686
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50965
Жамият
//
Изоҳ йўқ