Жамият
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 11 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Янгиҳаёт: “Жалоир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод: “Товкентепа” МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод: “Отчопар” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой: “Конституция” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ