Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат кучаяди

Сақлаш
03:22 / 11.07.2023 1126 0

Ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан белгиланади.

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида иссиқ об-ҳавонинг чўққиси ҳафта ўрталарига тўғри келади. 12-13 июль кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +40...+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+45 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11-12 июль кунлари энг юқори ҳарорат +43...+45 даража бўлиши кутилмоқда.

Кучли иссиқ қисқа муддат кузатилади. 13 июлда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 14 июлда республиканинг барча ҳудудларида атмосферадаги жанубий оқимлар ғарбий оқимларга ўзгаради ва ҳаво ҳарорати +33...+38 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Ушбу ҳафта давомида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.

10-12 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 13-14 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда 10-14 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги асосан кучсиз бўлади, 14 июлда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +37...+39 даража бўлади, 11-13 июлда ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 12-13 июль кунларига бориб +39...+42 даражагача, 14 июлда +36...+38 даража бўлади.

 

Oyina.uz'ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//