Oyina.uz журналисти Наргиза Одинаевадан янги китоб – “Муаллақ лаҳза”

Сақлаш
22:25 / 10.07.2023 1366 0

Oyina.uz журналисти Наргиза Одинаеванинг “Муаллақ лаҳза” шеърий тўплами нашрдан чиқди. 

 

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида “Адабиёт” нашриётида чоп этилган. Лойиҳа раҳбари Сирожиддин Саййид, масъул муҳаррир Маъмура Зоҳидова.

 

Шоиранинг ушбу китобига жам бўлган шеърларида чечан ўзбек қизининг тоза ва шиддатли руҳи, ёруғ дардлари, теран мушоҳадаси – миллий тимсоллар асосида бадиият касб этади. Уларга ҳамнафас бўлмоқ ўқирманни ҳайрат билан рўбарў келтириши шубҳасиз.

 

Наргиза Одинаева 1988 йил 28 февраль куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган.

 

Ижодий фаолияти давомида яратилган “Йўлдаги мактублар”, “Тўрт томон” номли шеърий китоблари, “Сурхоннинг ёш ижодкорлари”, “Теран илдизлар”, “Кенглик оҳанглари”, “Истиқлол фарзандлари” каби қатор алманах ва баёзларга киритилган ижод намуналари мутахассислар ва китобхонлар эътирофига сазовор бўлган.

 

Ижодкор “Келажак овози” танлови вилоят босқичи ғолиби. “Истеъдод мактаби” III республика ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Китоб 1000 нусхада чоп этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//