Бир асрлик орзу: Бухорода биринчи жадидчилик уй-музейи очилди

Сақлаш
01:47 / 08.07.2023 2032 0

Бухорода Усмон Хўжа ўғлининг жадидчилик уй-музейи очилди. Бу ҳақда Facebookʼдаги “Турон-Самарқанд тарихи” гуруҳида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Усмон Хўжа ўғлининг уйи 1992 йилда, Ўзбекистон мустақиллиги даврида тадбиркорга сотиб юборилган. Яқин кунларда эса Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан уйнинг ҳозирги эгаси билан музокаралар олиб борилган ва якунда шартнома тузилиб, бино миллийлаштирилган.
 

«1922 йилда Усмон Хўжа ўғли (Усмонхўжа Пўлатхўжаев) ватани Бухоро Республикасини тарк этишга мажбур бўлгач, 1937 йилда унинг укаси Атаулла Хўжа ўғли отиб ўлдирилганидан сўнг уларнинг Бухородаги уйининг ярми Совет прокуратурасига, қолган ярми эса ҳибсхонага айлантирилган ва 1991 йил охиригача ушбу ҳолат давом этган”, — дейилади хабарда.
 

 

 

 

Эндиликда эса бу жойда “Усмон Хўжа ўғлининг жадидчилик уй-музейи, кутубхонаси ва тадқиқот маркази” сифатида ташкил этилади.
 

“Бир асрлик орзу амалга ошди. Бу орзунинг, бу соғинчнинг амалга ошишида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига, ўз номи тилга олинишини истамаган 2 тадбиркорга, шахсий мулкини давлатга қайта сотишга рози бўлган самарқандлик жой эгасига, бу масалани эътиборсиз қолдирмаган ўзбекистонлик зиёлилар ва журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдирилади”, — дея қўшимча қилинади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//