Жамият
23 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтиши керак бўлган россиялик хонанда Григорий Лепснинг концерти қолдирилди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабарига кўра, концерт дастури “айрим техник сабабларга кўра” қолдирилган. Сотилган чипталарнинг пули қайтарилади.
Afisha.uzʼнинг ёзишича, харид қилинган чипталарни сарой ёки iTicket.uz кассаларида қайтариб олиш мумкин. Бундан ташқари, ҳозирда iTicket.uz сайтида Григорий Лепс концерти учун чипталар сотиш бошлангани ҳақидаги эълон ўчирилган.
Қайд этиш керак, бунгача Қирғизистонда ҳам Григорий Лепс концерти бекор қилинганди. Сабаби рус хонандаси Россиянинг Украинадаги босқинини доимий қўллаб келган ва урушни молиялаштиришни ҳам бошлаган. Ижтимоий тармоқ фаоллари шу туфайли унинг мамлакатда концерт беришига кескин қаршилик кўрсатиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Янги Ўзбекистон боғида бўлиши режалаштирилган “Жара” фестивали ҳам бекор қилинганди. Бу концерт Тошкентдан ташқари Боку ва Олмаота шаҳарларида ҳам бекор бўлган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ