Нурсултон Рўзибоев UFCʼдаги биринчи жангидан қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

Сақлаш
22:40 / 06.07.2023 1473 0

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев илк жанги учун қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди.

UFCʼдаги дебют жангида бразилиялик Бруно Феррейрани илк раундда нокаутга учратган Рўзибоев 16 минг АҚШ доллари (12 минг жанг учун, яна 4 минг реклама учун) ишлаб олган. Бундан ташқари, Нурсултон «энг яхши иштирок» учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида бонусга ҳам эга бўлди. Шу тариқа у UFCʼдаги биринчи жанги учун умумий ҳисобда 66 минг доллар ишлаб олди. Рўзибоевнинг рақиби Бруно Феррейра эса бу жанг учун 16 минг доллар олган.

Қайд этиш жоиз, лига жангчиларга ўз формаларида Reebok компаниясини реклама қилишлари учун пул тўлайди. Бунда жангчиларнинг мақоми, яъни UFCʼда нечта жанг ўтказгани ва номдорлиги роль ўйнайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//