Фарғонадаги масжидда 31 ёшли эркак ўз дўстини пичоқлади

Сақлаш
21:54 / 06.07.2023 1309 0

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги масжидда 31 ёшли эркак 39 ёшли эркакни пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Унга кўра, 15 июнь куни Данғара туманидаги масжид биносига пешин намозини ўқиш учун кирган Қўқон шаҳридаги “Навоий” МФЙда яшовчи икки эркак ўртасида жанжал юзага келган. Оғзаки жанжалдан сўнг эркаклардан бири таҳоратхонага кирган. Иккинчиси эса унинг орқасидан кириб, ёнида бўлган пичоқ билан бош, бўйин ва қорин қисмларига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг у масжидга қўшни бўлган “Навбаҳор” МФЙ биносига кириб, маҳалла масъулларига бўлган воқеани айтиб берган.
 

“Соат 12:00 ларда бир эркак МФЙ биносига югуриб кирди ва стулга ўтирди. Қўлида пичоқ бор эди. “Нима бўлди сизга?», деб сўрасак, дўстини пичоқлаб қўйганини айтди. Шу заҳоти маҳалла инспекторини чақирдик”, — дейди “Навбаҳор” МФЙ раиси Мухтасар Акромова.
 

 

Жабрланувчи эркак туман шифохонасига оғир аҳволда олиб борилган ва операциядан сўнг унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги айтилган.

Пичоқлаган шахсга нисбатан эса ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У қўлга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//