Собиқ Урганч шаҳар ҳокими 3 йилга қамалди

Сақлаш
20:12 / 06.07.2023 1221 0

2018—2020 йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

2023-йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида судланувчига суд ҳукми эълон қилинган. У ЖКнинг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилгани хабар қилинмоқда.

Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йил охирида Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Абдуллаев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланганди. Орадан икки йил ўтиб у лавозимидан озод этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//