Жамият
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) аҳоли жон бошига спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди.
Рейтингни тузишда дунёнинг 189 та давлатида 2019 йилдаги алкоголли ичимликлар истеъмоли бўйича маълумотлар таҳлил қилинган. Ўзбекистон алкоголь истеъмоли бўйича 124-ўринда қайд этилган. Бунда аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,45 литр алкоголь тўғри келади.
Рейтингда 1-ўринни Кук ороллари эгаллаган. Бу ерда аҳоли жон бошига йилига ўртача 12,97 литр алкоголь ичилади. Дастлабки ўнликка Латвия (12,90 литр), Чехия (12,73 литр), Литва (11,93 литр), Австрия (11,90 литр), Антигуа ва Барбуда (11,88 литр) Эстония (11,65 литр), Франция (11,44 литр), Болгария (11,18 литр) Словения (11,05 литр) давлатлари киритилган.
АҚШ аҳолиси йилига ўртача 8,93 литр алкоголь истеъмол қилиш даражаси билан 35-ўринни эгаллаган, Россияда бу кўрсаткич 7,29 литрга (56-ўрин) тенглиги айтилган.
Рейтингда Қозоғистон 3,73 литр алкоголь истеъмоли билан 100-ўрин, Беларус 18-ўрин (10,57 литр), Қирғизистон 96-ўрин (4,02 литр), Озарбойжон 142-ўрин (1,38 литр), Тожикистон 156-ўрин (0,85 литр), Туркманистон 117-ўриндан (2,88 литр) жой олган.
Спиртли ичимликлар савдоси чекланган исломий давлатлар — Сомали, Саудия Арабистони, Мавритания, Кувайт ва Бангладеш эса алкоголдан холи деб ҳисоблаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77360
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ