Маданият
Аввалроқ, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилдаги режаларига тўхталгани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев учрашувда Ўзбекистон тарихи акс этган ҳужжатли сериал суратга олинишини ҳам маълум қилди.
«Келгуси етти йилда юртимизнинг уч минг йиллик давлатчилик тарихига бағишланган «Буюк тарих» номли 100 қисмдан иборат ҳужжатли сериал ишлаб чиқилади. Бу фильмлар дунёнинг машҳур “Discovery Channel”, “History“, “National Geographic” ва “BBS” телеканалларида намойиш этилиши учун тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Шунингдек, ҳар йили Алпомиш, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди каби миллий қаҳрамонларимиз ҳақида тўлиқ метражли мультфильм ва анимацион сериаллар яратилади. Бу ишларга ҳар йили 50 миллиард сўмдан ажратамиз», деди у.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ