Жамият
Тошкент халқаро ходимлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталигига киритилди. “Mercer” консалтинг агентлиги ҳар йили чет элликларнинг яшаш нархи бўйича шаҳарлар рейтингини тузади.
Рейтингда ҳар бир шаҳардаги 200 дан ортиқ тоифаларнинг нисбий қийматини ўлчанади. Буларга уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва ўйин-кулги киради.
Тошкент чет эллик ишчилар учун энг арзон шаҳарлар рейтингида бир йилда уч поғона пастлаб, ўнинчи ўринни эгаллади.
Тошкент Тунис, Дурбан (Жанубий Африка), Анқара ва Виндхукдан (Намибия) кейинги ўринда. Муҳожирлар учун Марказий Осиёдаги энг арзон жойлар Душанбе ва Бишкек ҳисобланади. Исломобод, Карачи (Покистон) ва Гавана (Куба) эса дунё бўйича энг арзон шаҳарлар деб топилган.
Дунёнинг энг қиммат жойлари ўнталигига Европанинг беш шаҳри киради, улардан тўрттаси Швейцарияда, бешинчи ўринда Копенгаген жойлашган.
Рейтингда дастлабки икки ўрин Осиё шаҳарларига насиб этган: Гонконг ва Сингапур. Ушбу рўйхатга Нью-Йорк, Тел-Авив ва Нассау (Багама ороллари) ҳам киради.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ