Жамият
Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Telegramʼдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.
Киритилган қўшимчага кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024-ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.
Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди. Бакалавриатга (кундузги) ўтган йилга нисбатан грантлар сони 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ