Бухородаги муқаддас жойда беҳаё ҳаракат қилиб, рақсга тушган 19 ёшли йигит ва қиз жавобгарликка тортилди

Сақлаш
22:02 / 04.07.2023 914 0

Ижтимоий тармоқларда йигит ва қиз Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган муқаддас қадамжолардан бири бўлган “Пойи Калон” мажмуаси (Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси) олдида беҳаё хатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур видео юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди ва масъул ходимлар томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилганини маълум қилди.

Аниқланишича, ҳолат 2004 йили Ғиждувон туманида туғилган, Бухоро шаҳри Сомий кўчасида вақтинча ижарада яшовчи Э.М. исмли қиз ва 2004 йилда Когон туманида туғилган, ҳозирда Самарқанд темир йўл техникуми 1-босқич талабаси А.А. исмли йигит иштирокида содир бўлган.

Улар 2022 йилнинг июль ойида тонги соат 05:00 лар атрофида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Пойи Калон” мажмуасига келиб, турли беўхшов қилиқлар қилиб, рақсга тушишган. Бундан ташқари, бу ҳолатни Ҳ исмли танишининг қўл телефонига тасвирга олган. Мазкур видео ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
 

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала фуқарога нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан, маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилган. Ҳ исмли фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоққа чиқарган шахс ҳам қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилади”, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//