Жамият
Наманган вилоятидаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан ноёб тангалар топилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, ушбу топилмалар 1200−1500 йиллик тарихга эга ва яхши сақланган. Улар ичида 475−600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжудлиги жамоатчиликда қизиқиш уйғотган.
Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми − аверсига подшонинг сурати, орқа томони − реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.
IX асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортган. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.
“Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалгани, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганмоқда”, − дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ