Жамият
Статистика агентлиги Ўзбекистонда 84,8 фоиз уй хўжаликлари ҳовлида яшашини маълум қилди.
Агентлик республикадаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларини тақдим этди. Унга кўра, 2022 йилда мамлакатда уй хўжаликларининг 84,8 фоизи алоҳида уйда (хусусий ҳовли) яшаши аниқланган. Қолган 14,4 фоиз уй хўжаликлари кўп қаватли уйларда, 0,8 фоизи эса бошқа турдаги уй-жойларда истиқомат қилади.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 миллион 464 минг 500 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган. Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи — 527,9 мингта. Кейинги ўринларда Тошкент (164 мингта) ва Фарғона вилоятлари (125,3 мингта) бормоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ