Жамият
2023 йилнинг 3–7 июль кунлари Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан бир қатор вазирлик ҳамда идоралар ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” маданий мерос ҳафталиги ҳамда “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ўтказилади.
Ушбу тадбирларга дунёнинг 60 га яқин мамлакатларидан юзлаб меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳафта давомида Тошкент шаҳридаги музейларда Темурийлар даври маданий мероси, халқ амалий санъати дурдоналари, Ўзбекистонда сақланаётган Авангард санъати дурдоналари кўргазмалари ўтказилади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – барқарор ривожланиш сари”, “Қулай бизнес муҳити”, “Соғлом ва билимли жамият”, “Сифатли таълим ва инновациялар – барқарор келажак асоси”, “Минтақаларни боғловчи кўприк”, “Инсон қадри эъзозланадиган диёр” сингари мавзуларда конференция, давра суҳбатлари, учрашув ва тақдимотлар ўтказилади.
Тадбирлар мажмуасида мазкур ҳафталикларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, журналист ва блогерлар ташриф буюришди.
Маросим аввалида мамлакат маданий-маърифий соҳалардаги янгиланиш жараёнлари ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди. Маросимда сўзга чиққанлар мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ