Жамият
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тўйларнинг бирида меҳмонлар учун ёзилган дастурхон сувли идишдаги тирик балиқлар билан безатилди.
Telegramʼдаги “Ekologuz” канали хабар беришича, балиқларнинг кўпи нобуд бўлган. Боиси уларга қуйилган сув ичимлик суви эканлиги, балиқлар эса ичимлик сувида яшай олмаслиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унга кўра, мазкур воқеа Самарқанд шаҳрида жойлашган “Life Garden” тўйхонасида содир этилганлиги аниқланган.
Ушбу тўйхона иш бошқарувчисининг айтишича, тўй соҳибларининг талабига биноан 9 дона петушок балиғи тўй дастурхонига безак учун ижарага келтириб қўйилган. Сўнгра, ушбу балиқларга талафот етказилмаган ҳолда эгасига қайтариб берилган.
Ҳолатни текшириш мақсадида давлат инспекторлари томонидан ўрганилганда ушбу балиқларга шикаст етказилмаганлиги маълум бўлган.
“Аммо шундай бўлишига қарамай, табиат жониворларига шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун тўй ўтказган фуқарога ва тўйхона соҳибига нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари кўрилиб, ҳолат қайтарилмаслиги юзасидан огоҳлантириш бериб ўтилди”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ