Энг қиммати Тошкентда, энг арзони эса Фарғонада. Паловнинг ҳудудлардаги нархи маълум қилинди

Сақлаш
01:04 / 04.07.2023 868 0

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудудлардаги энг қиммат ош Тошкент шаҳрига тўғри келган – 29 000 сўм. Энг арзон палов эса Фарғона вилоятида (19 200 сўм) сотилаётгани маълум бўлган.

 

2023 йил июнь ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

 

Тошкент шаҳри – 29 000 сўм;
Самарқанд вилояти – 25 200 сўм;
Сурхондарё вилояти – 24 800 сўм;
Бухоро вилояти – 24 400 сўм;
Қашқадарё вилояти – 24 200 сўм;
Жиззах вилояти –23 200 сўм;
Сирдарё вилояти – 23 200 сўм;
Хоразм вилояти – 22 800 сўм;
Андижон вилояти – 22 200 сўм;
Тошкент вилояти – 21 800 сўм;
Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм;
Навоий вилояти – 20 400 сўм;
Наманган вилояти – 19 800 сўм;
Фарғона вилояти – 19 200 сўм.

 

Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//