Жамият
“Ўзгидромет” жорий ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қайд этилишича, якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган нисбатан салқин ҳаво массаси бугун салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача, жанубда 40 даражагача пасаяди. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.
3-7 июль кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан 34-36о бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ