Тошкентда “Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди (фотожамланма)

Сақлаш
20:59 / 03.07.2023 1168 0

2023 йилнинг 2 июль куни “Халқлар дўстлиги” майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва тегишли вазирликлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!» шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

 

 

 

Унда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, Миллий гвардия отлиқ қисмлари, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари ва кенг аҳоли иштирок этди.

 

 

 


“Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир” деб номланган тантанали байрам тадбирини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб берди.

 


Сўнгра, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси таниқли шоир Рустам Мусурмон, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловлар сўзга чиқди.

 


Ватанни, миллий рамзларимизни тараннум этувчи таниқли санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди. Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳарбийлар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

 

 

Тадбир якунида 250 та дрон иштирокида махсус шоу ҳам ўтказилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//