Маданият
Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни “Ялла” ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан ижодий жамоани мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан ансамблнинг бадиий раҳбари Фаррух Зокиров, “Дўстлик” ордени билан созандалар Аббос Алиев, Жавлон Тўхтаев ва Тимур Халиков, шунингдек, ансамбль директори Игор Халиков тақдирланди.
Мукофотлар “ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек эстрада санъатини ривожлантириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасида маданий алоқалар, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, навқирон иқтидор эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш, халқ, айниқса, ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари” учун топширилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ