Жамият
25−26 июнь кунлари Жиззах шаҳрида 57 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси.
Хабарга кўра, беморлар ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилишидан шикоят қилган ва тиббий муолажа учун шифохонага ётқизилган.
“Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда”, — дейилади хабарда.
Шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатлангани аниқланди. Ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилди.
Вилоят прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77750
Жамият
56722
Жамият
55945
Жамият
51004
Жамият
//
Изоҳ йўқ