Жамият
Қурбон ҳайит куни ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
– 1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
– 1080 та оилавий шифокор пункти,
– 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
– туман, вилоят ва республика шифохоналари,
– ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
– тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Шунингдек, 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, 227 та туғруқ, 245 та болалар даволаш муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ