Келаси йилдан Москвада патент нархи ошади

Сақлаш
14:57 / 25.11.2021 907 0

2022 йилдан бошлаб Москвада меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент ошади, бу коэффициент асосида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига патент нархи ҳисоблаб чиқилади. Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат бошқармаси бошлиғи Кирилл Пуртов маълум қилди.

 

Вазирга кўра, қабул қилинган қонунга мувофиқ, 2022 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,3878 дан 2,4832 гача оширилади. Бу патент нархини ойига 5900 рублгача оширади. Олдинги нарх 5341 рубл, 2020 йилда белгиланган ва жорий йилда ўзгармаган.

 

2021 йилнинг биринчи ярмида меҳнат мигрантлари учун анъанавий ҳисобланган қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида расмий иш ҳақи 2020 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошди, шу муносабат билан меҳнат мигрантлари учун тўловларни мутаносиб индексация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Харажатларнинг ошиши муҳожирларнинг солиқ юкини тенглаштиришга ва Россия меҳнат бозоридаги иш ўринларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Қўшимча бюджет даромадлари тахминан 1,7 миллиард рублни ташкил қилади.

 

2015 йилда Россияга визасиз режимда кирувчи Украина, Молдова, Озарбойжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун ишга жойлашиш учун патентлар жорий қилинган. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Москвада 528 минг патент берилди, шаҳар бюджетига шахсий даромад солиғи кўринишида келиб тушган маблағ миқдори 16,2 миллиард рублни ташкил этди. Ўз навбатида, 2015 йилдан бери берилган меҳнат патентлари сони 3 миллиондан ошди, бюджетга 107 миллиард рублдан ортиқ солиқ ўтказилди”, – деди Кирилл Пуртов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//