Жамият
Тинчликсевар мамлакатлар рейтинги – Global Peace Indexʼнинг 2022 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 давлат орасида 87-ўринни эгаллади.
Ўтган йил билан таққослаганда Ўзбекистон ушбу рейтингда бир поғона пастлаган. 2020 йилда 103-ўринда, 2019 йилда 102-ўринда, 2018 йилда 104-ўринда қайд этилганди.
Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 91, Тожикистон 92, Қозоғистон 97, Туркманистон 103-ўринда қайд этилди. Афғонистон 163 мамлакат орасида сўнгги ўринни эгаллади.
Энг қуйи поғоналар – тинчликсеварлик даражаси паст бўлган давлатлар қаторидан, шунингдек, Жанубий Судан, Россия, Сурия, Яман ўрин олди.
Рейтингда биринчи ўринни Исландия банд этган. Шунингдек, тинчликсевар давлатлар ўнталигидан Янги Зеландия, Ирландия, Дания, Австрия, Португалия, Словения, Чехия, Сингапур ва Япония жой олган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77750
Жамият
56722
Жамият
55945
Жамият
51004
Жамият
//
Изоҳ йўқ