Ижод мактабларига ҳужжат топшириш осонлаштирилди

Сақлаш
03:41 / 27.06.2023 2946 0

Бу йил Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига белгиланган квота доирасида 6-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади.

 

Талабгорлар ҳужжатларини онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали юклаши мумкин. Булар қуйидаги ҳужжат:

 

Талабгорнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

 

Талабгорнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;

 

Ўқувчининг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табели (мактаб директори томонидан тасдиқланиши шарт эмас;

 

Талабгор ҳамда унинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун мобил телефон рақамлари.

 

Имтиҳон босқичлари.

Она тили ва адабиёт йўналишига:

1-босқич: ижодий матн яратиш;
2-босқич: ижодий суҳбат;
3-босқич: она-тили ва адабиёти фанидан 20 та тест, инглиз тили фанидан 15 та тест ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та тест.

Хорижий тил йўналишига:

1-босқич: ижодий матн яратиш (хорижий тильда);
2-босқич: ижодий суҳбат (хорижий тильда);
3-босқич: хорижий тильдан 20 та тест, она-тили ва адабиёти фанидан 15 та тест ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та тест.

 

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ижод мактабларига қабул квотаси қуйидагича:

 

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига 40 нафар;
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабига 60 нафар;
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига 60 нафар;
Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига 60 нафар;
Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 40 нафар;
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига 40 нафар;
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига 60 нафар;
Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабига 40 нафар;
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 60 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//