Маданият
Бундан 2 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков мактабгача таълим муассасаларида ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиққан эди. Ушбу таклиф ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Таклиф ҳақида
Таклиф лойиҳа сифатида шакллантирилган. Ушбу лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши лозим эди.
Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган. Бироқ 2 йилдирки ушбу масала вазирлик томонидан қайта кўтарилмади.
Пиязовнинг мавзуга алоқадорлиги
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязов 2022-йил январь ойида Мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик асосида вазир маслаҳатчиси этиб тайинланган. У ҳозирда ҳам Мактабгача таълим агентлиги директорининг маслаҳатчиси ҳисобланади.
Шу боис санъаткор агентликнинг Жамоатчилик кенгаши ҳузуридаги вакиллари билан биргаликда тизимда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида очиқ мулоқотида иштирок этди.
Пиязов Назарбековга қарши
Очиқ мулоқот давомида Oyina.uz мухбири Шахноза Тўрамуродова Женизбек Пиязовдан 2 йил аввалги лойиҳанинг амалга ошиш ёки ошмаслиги хусусида сўради. Директор маслаҳатчиси жараёндан бехабар эканлиги, у ҳам таклиф ҳақида аввалроқ эшитганини маълум қилди.
“Биз кўп миллатли халқмиз. Мақомни тарғиб қилиш бўйича ҳурматли вазиримизнинг таклифларини эшитганман. Маслаҳатчи сифатида эмас ижодкор сифатида бу фикрга у қадар қўшилмайман, қаршиман. Чунки жанрлар жуда ҳам кўп. Болаларга қанақа жанр ёқишини ҳеч ким билмайди.
Сўнгги йилларда YouTube'лар чиқиб кетганидан кейин турли мусиқалар ва ёмон ахборотлар болаларга таъсир қилмоқда. Шунинг учун уларга яхши мусиқалар эшиттириш керак. Нафақат мақом, балки классик мусиқалар ҳам тинглаши мумкин.
Мисол учун менинг ўғилларим бир-бири билан тортишади. Бири Моцартни ёқтирса, бири Бетҳовенни ёқтиради. Балки уларга мақом эшиттирса, янада бошқача бўлар эди. Лекин битта мақомни ҳар куни қўйиш психологияга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилади, менимча. Одамни жинни қилиш учун немислар ҳар куни битта мусиқа қўйишган экан, эшитишимча. Ҳар куни бир хил мусиқа эшитган одам жинни бўлиб қолган экан. Шунинг учун жанрни кўпайтириш керак. Демократик Республикада яшаб турган шахс сифатида ҳамма ўзини эркидаги қўшиқни эшитиши керак деб ҳисоблайман”, деди Пиязов.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ