Жамият
26 июнь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вазирлик ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр” номинацияси, “Ўзархив” агентлиги эса “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи” номинацияси ғолиби деб топилганлиги эълон қилинди. Ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Адлия вазирлиги гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни ҳуқуқий таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида юқори натижалар қайд этиб келаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, жорий йилнинг 11 апрель куни қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг ишлаб чиқилишида ҳам вазирлик ташаббус кўрсатганлиги билдирилди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ