Жамият
20 июнь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолди.
Воқеа Қибрай тумани Хўжақўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи “Оқтепа” каналининг қўшилувчи Зағариқда жорий йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 19:05 атрофида содир бўлган.
Беҳуш ҳолда оқиб келаётган гўдакни шу ердан ўтиб кетаётган йўловчи — Юсуфбек Тожибоев томонидан қутқариб қолди. Мазкур воқеанинг акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлим масъуллари, эндигина 2 ёшга тўлган, 2021 йилда туғилган Муслима Абдуллаевани қутқариб, ҳаётини асраб қолган Юсуфбек Тожибоевга миннатдорчилик билдириб, унга бўлим томонидан ташаккурнома ва совға топширилди.

Ҳозир Муслима тиббиёт ходимлари назоратига олинган бўлиб, соғлиги яхши.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ