Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

Сақлаш
22:00 / 26.06.2023 1939 0

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бу йил “Чилла” даври салқин об-ҳаво билан бошланди.

 

25 июнь куни Кавказ ҳудудларидан салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати 29-32 даражагача, баъзи жойларда эса ундан ҳам пастроқ бўлади. Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво яхши сезилмоқда, ҳудудларнинг катта қисмида ҳарорат кечаси 15-18 даражага пасайди. Фақат Сурхондарё вилоятида кундузги ҳарорат 40-42 даража бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб турди. Республиканинг бир қатор туманларида бироз ёмғир ёғди.

 

Бугун республика бўйича ҳарорат 30-33 даража, жанубда 39-41 даража бўлган салқин об-ҳаво сақланиб туради.

 

27 июнь-30 июнь кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва 34-37 даража, жанубда 39-41 даражагача атрофида бўлади.

 

Фақат шанба ва якшанба кунлари 1-2 июлда Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва кундузги ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда баъзи жойларда 42 даражагача кўтарилади.

 

Ушбу ҳафтанинг охиригача республика бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудлари билан чегарадош тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 26-28 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

26 июнда шимолда, 27-29 июнда республикада баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат бугун кундузи 32-34 даража, 27 июнь-30 июнда 34-37 даража, 1-2 июлда 37-40 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//