Жамият
Ижтимоий тармоқларда ошхонада ўтирган бир гуруҳ аёлларга қарата номаълум эркак стакан отгани ва у аёллардан бирининг бошига тегиб, кўп қон оққан тасвирланган видео тарқалганди. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
“Китоб тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Д танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги “Караван” номли ошхонада ўтирганида, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Б.Ш фуқаро Р.Д ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтириб, туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.
Шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан фуқаро Б.Шгa нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ