Хушхабар! Озарбайжон муғом фестивалида ўзбекистонлик хонанда гран-прини қўлга киритди

Сақлаш
19:38 / 26.06.2023 1082 0

Жорий йилнинг 18-25 июнь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 6-муғом фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Туркия, Ўзбекистон, Эрон, Исроил ва Озарбайжонлик 22 нафар созанда ва хонанда ғолиблик учун беллашди.

 

Қувонарли томони, унда ўзбекистонлик қатнашчилар совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, хонанда Моҳичеҳра Шомуродова олий ўрин — гран прини билан мукофотланди. Хонанда Дўстмурод Негмуродов 3-ўринни эгаллади. Созанда Шоҳжаҳон Ёриев эса 2-ўрин соҳиби бўлди.

 

 

Фестиваль танлови натижасига кўра ижрочилар қуйидаги тартибда ўрин олди:

 

 

Созандалар:

Гран-при — Вақиф Таҳмазов — Озарбайжон;
1 — Анар Вализода — Озарбайжон;
2 — Шоҳжаҳон Ёриев — Ўзбекистон
3 — Жаҳандар Микаилов — Озарбайжон;

 

 

Хонандалар:

Гран-при — Моҳичеҳра Шомуродова — Ўзбекистон;
1 — Мирали Саризада — Озарбайжон;
2 — Дашқин Курчали — Озарбайжон;
3 — Дўстмурод Негмуродов — Ўзбекистон.

 

Фестиваль танлови низомига кўра ғолибларга жами 100.000 евро мукофот белгиланган:

 

Гран-при — 20 000 евро;
1 — ўринга — 15000 евро;
2 — ўринга — 10000 евро;
3 — ўринга — 5000 евро;

 

 

Шундек, ўзбекистонлик фоторассом Ҳусниддин Атонинг “Муғом ижрочилари” номли шахсий фото кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//